Жаҳон | 23:25 / 19.12.2018
15267
2 дақиқада ўқилади

Украинадаги ихтилоф бошидан бери қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинди 

Фото: РИА Новости

Украина шарқида 4,5 йилдан бери давом этаётган ихтилоф давомида 3,3 минг кишилик тинч аҳоли ҳалок бўлган, 9 мингга яқин одам жароҳат олган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси докладида айтилган.

Бу доклад 2014 йил 14 апрелидан 2018 йил 15 ноябргача бўлган даврни қамраб олган. Таъкидланишича, қурбонлар орасида 1791 эркак, 1045 аёл, 98 ўғил бола, 49 қиз бола ва жинси ўрнатилмаган 37 нафар катта ёшли киши бор. 

“2017 йил августида МН17 рейсининг ҳалокатга учрашида ҳалок бўлган 298 киши ҳисобга олинса, қурбонларнинг умумий сони камида 3318 кишини ташкил қилади”, дейилган ҳужжатда.

БМТ 19 сентябрда ҳам Донбассдаги ихтилоф бошидан тинч аҳоли ўртасидаги йўқотишлар ҳисобини келтирганди. Мониторинг комиссияси 2014 йил апрелдан 2018 йил августигача жанговар ҳаракатлар қурбонлари 2737 киши бўлганини маълум қилган. 

Донбассдаги қуролли ихтилоф 2014 йил бошида бошланиб ҳанузгача давом этмоқда. Ўз мустақиллигини эълон қилган Луганск ва Донецк халқ республикалари 2014 йил февралида ўзгарган ҳокимиятни тан олмаган. Киев бунга жавобан уларга қарши аксилтеррорчилик операциясини бошлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид