Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмонов «Арсенал»даги улушидан тушган пулларни Ўзбекистондаги қишлоқларни ривожлантиришга сарфлайди
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор Ўзбекистонга инвестициялар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Август ойида Алишер Усмонов «Арсенал» футбол клубидаги ўз улушини 550 миллион фунт стерлингга сотди. Forbes мухбирининг тадбиркор бу пулларни қаерга сармоя сифатида киритмоқчи экани ҳақидаги саволига, Усмонов Тошкентдаги Ислом марказига йўналтирганини айтди.
«Қурилиш бюджети менинг 100 миллион долларлик ҳиссамни ҳисобга олади. Бундан ташқари, бизнинг фондимиз орқали Ўзбекистон қишлоқларини ривожлантиришга ҳам сарфлаяпмиз. Жаҳон банки билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида қўшма дастур мавжуд. Дастур лойиҳаларидан бири - қишлоқларни, шу жумладан, менинг она ватаним - Наманган шаҳридаги аҳоли пунктларини ривожлантириш. Ушбу лойиҳага жами 100 миллион доллар сармоя киритамиз.
Спорт ва инвестиция лойиҳаси ҳам бўлади. Бу яна 100 миллион доллар. Келгуси йил охирига қадар Ўзбекистонга жами 300-400 миллион доллар миқдорида сармоя киритилади. Бу фақат ижтимоий лойиҳалар бўлади, бошқаларга сармоя киритмайман», - деди у.
Мавзуга оид
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин
22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
19:54 / 08.02.2025