Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари қутқарилди
Ўзбекистон ва Россия фуқаролари Қозоғистоннинг Ақмола областида қутқарилди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси маълумотларига кўра, 18 декабрь куни «Астана – Петропавловск» трассасининг 195-километрида «Сариоғоч – Петропавловск» йўналиши бўйича ҳаракатланган «Setra» русумли автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Автобусда Ўзбекистоннинг 14 нафар ва Россиянинг 2 нафар фуқароси бўлган, уларни хавфсиз жойга олиб кетиш талаб этилган.
Биржан сал туманининг қутқарувчилари ва туман ҳокимлиги ходимлари ёрдамида одамлар автобусдан эвакуация қилинди ва «Газель» йўловчи автомобилида Буландин туманидаги Макинск шаҳри темир йўл вокзалига олиб бориб қўйилди.
Бузилиб қолган автобус таъмирлаш учун яқин орадаги кемпингга етказилган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024