Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўйинтирилмаган уннинг олиб кирилиши чекланади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли жисмоний фаоллиги даражасини ошириш концепцияси тасдиқланди.
Ҳужжатда айтилишича, 2014-2015 йилларда ўтказилган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, семизлик ҳар бешинчи ёши катта фуқарода аниқланган, 46 фоизнинг қонида юқори холестерин даражаси бор.
Буғдой унини микронутриентлар билан тўйинтириш даражаси барча навлардаги, ишлаб чиқарилувчи ҳамда импорт қилинувчи уннинг умумий ҳажмидан 30%ни ташкил этади. Бундай унни аҳолининг 56 фоизи истеъмол қилади. Темир танқислиги анемияси олдини олиш учун аҳолининг 90 фоизини қамраб олиш даркор.
Шу муносабат билан микронутриентлар билан тўйинтирилмаган биринчи турдаги буғдой унини Ўзбекистонга олиб киришни чеклаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025