Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Германияда Qualcomm’га патент баҳсида ютқазди. Мамлакатда iPhone 7 ва 8 сотуви тақиқланиши мумкин
Мюнхен округ суди Apple компаниясини Qualcomm компонентлар етказиб берувчининг патент ҳуқуқларини бузганликда айбдор деб топди. Суд қарори кучга кирган тақдирда, Qualcomm Германия ҳудудида iPhone 7, iPhone 8 ва 2017 йилги iPhone X’лар сотувини тақиқлаш ҳақида талаб қўйишга ҳақли бўлади.
Апелляция кўриб чиқилгунга қадар Apple смартфонлар сотувини давом эттириши мумкин, аммо компаниянинг маълум қилишича, уларни мамлакатдаги 15та махсус дўкон пештахтасидан вақтинчалик олиб қўяди. Смартфонларни ҳамон ритейлерлар ва уяли алоқа операторларидан сотиб олиш мумкин.
10 декабрь куни Хитойдаги суд Qualcomm’нинг шу каби даъвосини қондирди ва мамлакат ҳудудида iPhone 6S’дан iPhone X’гача бўлган моделлар сотувига тақиқ қўйди.
Apple ва Qualcomm бир неча йилдан бери бутун дунё бўйлаб патент судларида иштирок этмоқда. Qualcomm смартфонлар ишлаб чиқарувчисини ўз технологиясини ўғирлаганликда айбламоқда, Apple эса чиплар етказиб берувчиси бозордаги ҳолатни суиистеъмол қилгани ҳақида маълум қиляпти.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025