Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тош қазиб олиш билан шуғулланувчи фуқарони иш жойида тунаб кетишди
Жорий йилнинг 19 декабрь куни фуқаро Э.О. Самарқанд вилоятининг Қўшработ туман ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 8 декабрь куни Шова маҳалласида жойлашган Қоровултепа қирлигида тош қазиб олиш ишлари билан шуғулланаётганида номаълум шахс олдига келиб, унга нисбатан куч ишлатиб, шу ерда турган иш қуроллари ва кимёвий маҳсулотларини олиб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шова маҳалласида яшовчи Ш.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025