Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бирга бизнес қилиш баҳонасида танишини 140 млн сўмга алдаб кетган шахс ушланди
2018 йил 20 декабрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳрида яшовчи А.З., таниши С.И. (аёл)га ишлаб чиқариш цехи борлигини ва совун маҳсулотларини етказиб беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан жами 140 млн сўм пулини олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида А.З. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
19:54 / 23.05.2025