Фан-техника | 13:56 / 24.12.2018
5721
1 дақиқада ўқилади

Google Chrome браузерида компьютер процессорини 100% ишлашга мажбур қиладиган нуқсон аниқланди

Хавфсизлик бўйича эксперт Жером Сегура Twitter саҳифасида Google Chrome браузеридаги нуқсон ҳақида маълум қилди. 

Унинг ёзишича, товламачилар саҳифасидаги маълум бир JavaScript-код туфайли браузер процессорнинг захираларини қисқа муддатда сарфлай бошлайди. Бунинг натижасида компьютер «қотиб» қолади. Браузерни фақатгина Windows «вазифалар диспетчери» орқали ёпиш мумкин бўлади. Товламачилик коди ўз ҳаракатини бажариш учун браузер орқали кирилган сайтлар тарихидан фойдаланади.

Google мутахассислари мазкур нуқсон ҳақида билишганини ва браузерни янгилаш устида иш олиб борилаётганини маълум қилишди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид