Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда қишки чемпион бўлган «Ювентус», қаторасига 7та ўйинда гол урган ҳужумчи ва турнинг бошқа воқеалари
Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 17-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар юз берди.
«ЮВЕНТУС» «РОМА»НИ МАҒЛУБ ЭТИБ, ҚИШКИ ЧЕМПИОН БЎЛДИ
«Ювентус» ўз майдонида «Рома»ни мағлуб этиб, муддатидан олдин норасмий қишки чемпион бўлди. Туринликлар дастлабки дақиқалардан 5 ҳимоячи билан ўйнаган рақиб дарвозасига ҳужумларни ёғдиришди. Бўлим охирида эса бу ўз самарасини берди. Де Шильо тўпни жарима майдонига етказганида, Манжукич боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда «Рома» ўйин схемасини ўзгартирди. Бош мураббий майдонда 4 ҳимоячини қолдирди ва ёш ҳужумчи Клюйвертни туширди. Натижада, римликлар ташаббусни қўлга олиб, бир қанча хавфли вазиятларни содир қилишди. Аммо, «Ювентус» ҳимояда бехато ўйнаб, ўйинни ғалабали якунга етказа олди.
Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 49 очко билан 1-ўринда, «Рома» эса 24 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Туринликлар устози Массимилиано Аллегри ўйиндан кейин ғалабага қуйидагича изоҳ берди: «Қийин ғалаба бўлди. Биз иккинчи бўлимда орқага чекиндик, натижани бой беришимиз ҳам мумкин эди. Манжукич биз учун муҳим футболчи, у жисмонан кучли, техникаси яхши. Криштиану Роналду бир неча вазиятга эга бўлди, аммо рақиб дарвозабони яхши ўйнади. Кейинги ўйинларда унга танаффус берамиз».
Ювентус – Рома 1:0 (1:0, 0:0)
22 декабрь, «Альянц Стэдиум»
Гол: 1:0 – 35 Манжукич.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бентанкур, Пьянич (Жан, 71), Матюиди, Дибала (Дуглас Коста, 80), Манджукич, Роналду.
Рома – Ольсен, Сантон, Манолас, Фасио, Коларов, Флоренци (Клюйверт, 46), Кристанте, Нзонзи (Джеко, 79), Дзаньоло, Ундер (Перотти, 71), Шик.
Огоҳлантиришлар: Нзонзи (40), Шик (81), Дзаньоло (90).
«НАПОЛИ» СПАЛ «АВТОБУСИ»ДАН ЗЎРҒА ЎТДИ
«Наполи» ўз майдонида СПАЛ билан ўйнади ва рақиб қаршилигини қийинчилик билан синдирди. Меҳмонлар ҳимояга «автобус қўйиб», катта куч билан ҳимояланишди. Улар рақибни жарима майдонига йўлатмай, узоқ масофалардан йўлланган зарбалари тўсиб туришди. Фақатгина ҳимоячи Журу жароҳат олиб, майдонни тарк этганидан сўнг, «Наполи» гол уришга муваффақ бўлди. 1-бўлимнинг сўнгги дақиқасида Альбиоль бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Иккинчи бўлимда «Наполи» ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиши лозим эди. Бироқ, Инсинье зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Сўнгги дақиқаларда эса СПАЛ мағлубиятдан қутулиб қолишга яқин эди. Аммо дарвозабон Мерет 2та вазиятда жаомасини голдан қутқариб қолди.
Бу натижадан сўнг, «Наполи» 41 очко билан 2-ўринда, СПАЛ эса 16 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Ўйиндан сўнг, «Наполи» ҳимоячиси Рауль Альбиоль ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, шундай деди: «Ўйиндан гол уролмадик, аммо стандарт вазиятдан фойдаланиб қолдик. Бу ғалаба муҳим эди. Ўйин охирида бироз қийналдик, аммо керакли натижага эришдик. Иккинчи голни уришимиз шарт эди. Яхшиямки, дарвозабонимиз бизни қутқариб қолди».
Наполи – СПАЛ 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Альбиоль.
«ИНТЕР» АУТСАЙДЕРГА ҚАРШИ ЎЙИНДА ҒАЛАБАНИ БОЙ БЕРДИ
«Интер» сафарда «Кьево» билан ўйнади. Сўнгги ўринни эгаллаб турган ва шу пайтгача бирор марта ғалаба қозонмаган мезбонлар номдор рақибига жиддий қаршилик кўрсата олишди. «Нерадзурри» биринчи бўлимда деярли хавфли вазият ярата олишмади, аммо сўнгги дақиқаларда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Тўп Икарди ва Д’Амрозио орқали қулай вазиятга чиққан Перишичга етказиб берилди. Хорватиялик футболчи эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимда Мариу ва Икарди ҳисобни ошириш учун қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Бўлим ўртасига келиб, «Интер» ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қила бошлади. Натижада, сўнгги дақиқаларда жазоланди. Пеллисье дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб, тўрга йўллашга муваффақ бўлди.
Бу натижадан сўнг, «Интер» 33 очко билан 3-ўринда, «Кьево» эса 8 очко билан охирги ўринда бормоқда.

«Интер» бош мураббийи Лучано Спаллетти натижадан ранжиганини яширмади: «Кьево» икки ҳужумчидан унумли фойдаланиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Биз баъзи вазиятларда умуман тўхтаб қолдик ва томошабин сифатида ўйнадик. Афсуски, бир неча голларни уролмадик. Бу ўйинда биз бор кучимизни ишга солмадик. Биз яхшироқ ўйнашимиз лозим эди».
Кьево – Интер 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 39 Перишич, 1:1 – 90 Пеллиссье.
«ЛАЦИО» КУЧЛИ ТЎРТЛИККА ҚАЙТДИ
«Лацио» ўз майдонида «Кальяри» билан ўйнади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 5та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Римликлар 1-бўлимдаёқ 2та гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилишди. Милинкович-Савич 12-дақиқада ҳисобни очди, Ачерби 23-дақиқада фарқни 2тага етказди. Иккинчи бўлимда Лулич жамоасининг 3-голини урди. Сўнгги дақиқаларда «Кальяри» 1та жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

«Милан» ўз уйида «Фиорентина»га мағлуб бўлгач, бу ғалаба 28 очко жамғарган «Лацио»га кучли тўртликка қайтиш имкониятини берди. «Кальяри» 17 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Лацио – Кальяри 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 12 Милинкович-Савич, 2:0 – 23 Ачерби, 3:0 – 67 Лулич, 3:1 – 90, пенальти Жоао Педро.
17-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ
22 декабрь
Лацио – Кальяри 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 12 Милинкович-Савич, 2:0 – 23 Ачерби, 3:0 – 67 Лулич, 3:1 – 90, пенальти Жоао Педро.
Удинезе – Фрозиноне 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 32 Мандрагора, 1:1 – 61, пенальти Чиано.
Наполи – СПАЛ 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Альбиоль.
Милан – Фиорентина 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 73 Кьеза.
Женоа – Аталанта 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 45, автогол Толои, 1:1 – 55, пенальти Сапата, 2:1 – 67 Лазович, 3:1 – 88 Пёнтек.
Четлатишлар: Паломино (81), Толои (90) – ҳар иккаласи «Аталанта».
Сассуоло – Торино 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 54 Белотти, 1:1 – 90 Бриньола.
Эмполи – Сампдория 2:4 (1:1, 1:3)
Голлар: 1:0 – 11, пенальти Паскуаль, 1:1 – 41 Рамирес, 1:2 – 69 Куальярелла, 2:2 – 76 Капуто, 2:3 – 87 Капрари, 2:4 – 90 Капрари.
Парма – Болонья 0:0
Кьево – Интер 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 39 Перишич, 1:1 – 90 Пеллиссье.
Ювентус – Рома 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 35 Манжукич.
17-ТУРДАН СЎНГ А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ
А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
14 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа, 2 пен)
11 - Криштиану Роналду (Ювентус, 3)
10 - Чиро Иммобиле (Лацио, 2), Фабио Квальярелла (Сампдория)
9 - Франческо Капуто (Эмполи, 1), Мауро Икарди (Интер, 3)
8 - Марио Манжукич (Ювентус), Аркадиуш Милик (Наполи)
17-ТУРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
18-ТУР ЎЙИНЛАРИ
26 декабрь
Фрозиноне - Милан
Болонья - Лацио
Аталанта - Ювентус
Фиорентина - Парма
Кальяри - Женоа
Сампдория - Кьево
СПАЛ - Удинезе
Торино - Эмполи
Рома - Сассуоло
Интер - Наполи
«ЮВЕНТУС» ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТЛАРИ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАДИ
«Ювентус» Италия чемпионати 17-турида «Рома»ни 1:0 ҳисобида енгди. Бу туринликлар учун 17та ўйиндаги 16-ғалаба бўлди. Яна 1та ўйинда «Ювентус» дурангни қайд этган. Бу эса Италия чемпионатлари рекорди.
«ИНТЕР» НАИНГГОЛАННИ ЖАМОАДАН ЧЕТЛАТДИ
«Интер» яримҳимоячиси Ража Наингголан клуб томонидан жазоланди. Sky Sports хабарига кўра, бельгиялик футболчи машғулотга сабабсиз кеч қолган ва жамоадан четлатилган. Энди у 26 декабрь куни ўтказиладиган «Наполи»га қарши баҳсда ўйнамайди. Шунингдек, жаримага ҳам тортилади.
КВАЛЬЯРЕЛЛА ҚАТОРАСИГА 7-ЎЙИНДА ГОЛ УРДИ
«Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелла жуда ажойиб спорт формасида эканини намойиш қилмоқда. Футболчи қаторасига 7та турдан бери гол уряпти ва бу вақт оралиғида 8 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

35 ёшли фахрий 2010 йилдан бери бу ишни амалга оширган илк италиялик бўлди. Ўша пайтда бундай кўрсаткичга «Удинезе»да ўйнаган Антонио Ди Натале эришган эди.
ГАТТУЗОНИНГ «МИЛАН»ДАГИ ТАҚДИРИ НАВБАТДАГИ ИККИ ЎЙИНГА БОҒЛИҚ
«Милан» клуби раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузо ишига А Сериянинг навбатдаги турларидан ўрин олган «Фрозиноне» (26 декабрь) ва СПАЛ (29 декабрь) клубларига қарши ўйинлардан сўнг баҳо бермоқчи.
SportMediaset хабарига кўра, бу ўйинларда кўрсатилган натижалар Гаттузонинг «Милан» клубидаги кейинги тақдирини ҳал қилиб беради. Айни пайтда жамоа А Серия жадвалида 27 очко билан 5-ўринда бормоқда. Агар Гаттузо истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини Роберто Донадони ёки «Арсенал»нинг собиқ устози Арсен Венгер эгаллаши мумкин.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023