Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Олимпиада-2020 объектлари ёнида дронлар парвозини тақиқлади
Япония ҳукумати Токиодаги 2020 йилги ёзги Олимпия ўйинлари объектлари ёнида учувчисиз учар қурилмаларнинг парвоз қилишига тақиқ қўйди.
Бундан ташқари, дронларга йирик аэропортлар яқинида парвоз қилиш тақиқланади. Шунга ўхшаш қоидалар 2019 йил регби бўйича жаҳон чемпионати вақтида қабул қилинади. Ушбу мусобақа ҳам Японияда бўлиб ўтади - 20 сентябрдан 2 ноябргача.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрида Лондоннинг Гатвик аэропорти учиш-қўниш йўлаги яқинида дрон парвоз қилгани туфайли тахминан мингга яқин рейс кечиктирилди. Деярли 140 минг йўловчи Британия пойтахтини ўз вақтида тарк эта олмади. 21 декабрда полиция икки гумондорни қўлга олди, бироқ далилларнинг етишмаслиги туфайли улар озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Корея терма жамоаси 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025