Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси Роналду билан аввалги рақобати ҳақида гапирди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси португалиялик Криштиану Роналду «Реал»да тўп сурган вақтда улар ўртасида кузатилган рақобатга баҳо берди.
«Роналду билан рақобатимиз мухлислар учун жуда ажойиб ва қизиқарли бўлган эди», - деди Месси Marca нашри билан суҳбатда.
Интервьюда Лео футболни севиши, аммо унинг учун оила биринчи ўринда туришини ҳам таъкидлаб ўтган. У «Олтин тўп» учун сўровномада бешинчи ўринни олгани ҳақида шундай дейди: «Номзодлар ҳақида эшитгандим ва даъвогарлар орасида эмаслигимни билардим».
Эслатиб ўтамиз, шу ойда Криштиану ҳам Месси билан рақобати ҳақида гапирганди, аргентиналик ҳамкасбини А Серияда кўриш истаги борлигини билдирганди.
«Мессини соғиндимми? Йўқ, эҳтимол у мени соғингандир! Мен Англияда, Испания ва Италияда, Португалияда ва терма жамоада ўйнаб чиқдим, у эса ҳамон Испанияда. Балки мен унга кўпроқ керакдирман», – дея таъкидлаганди Роналду.
Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
11:06 / 14.12.2024