Жамият | 19:10 / 28.12.2018
36922
2 дақиқада ўқилади

«Шайх Зайниддин» жоме масжидига янги имом хатиб тайинланди

Бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли имом хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда масжид матбуот хизмати хабар берган.

Яҳё Абдураҳмонов 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Мисрдаги «ал-Азҳар» университетида малака оширган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган. 2004-2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Кулол қўрғон» жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида ишлаган. Айни вақтда Тошкент ислом институтида «Тажвид» фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.

У 2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган. 2018 йилда «Энг маърифатли имом» кўрик танлови Тошкент шаҳридаги босқичи ғолиби, Республика босқичида эса 2-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдан буён «Шайх Зайниддин» масжидига имомлик қилиб келган Одилхон қори Юнусхон ўғли шу йилнинг июлида лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Чилонзор тумани бош имом хатиби Ҳусниддин Абдукаримов тайинланганди.

Мавзуга оид