Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик курдлар Туркиядан ҳимоя қилишни сўраб Дамашққа мурожаат билан чиқишди
"Халқ мудофааси кучлари" отряди (ХМК) Дамашққа ХМК эгаллаб турган ҳудудлар устидан назорат ўрнатишни таклиф қилди.
"Биз ҳукумат қўшинларига бизнинг кучларимиз тарк этаётган ҳудудлар, жумладан Манбиж устидан назорат ўрнатишни ва бу ҳудудларни Туркия босқинидан ҳимоя қилишни таклиф қиламиз", дейилади курдлар баёнотида.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, ХМК бор кучини Фрот шимолидаги ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашга сафарбар қилишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишини маълум қилганди. Шундан сўнг Туркия Сурия шимолида ХМКга қарши янги ҳарбий операция ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини фаоллаштирди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025