Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср пирамидалари яқинидаги портлаш оқибатида сайёҳлар ҳалок бўлди
Миср пойтахти Қоҳира яқинида сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, 11 киши жароҳатланди.
Маълум қилинишича, воқеа Гизадаги эҳромлар яқинида юз берган. Автобусда вьетнамликлар бўлган. Шунингдек, экскурсовод ва мисрлик ҳайдовчи ҳам яраланган.
Sky News Arabiya хабарига кўра, автобус ҳаракатланаётган вақтда йўл четига яширилган қўлбола бомба ҳаракатга келтирилган.
Айни вақтда ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
20:05 / 05.05.2025
Хитойда кучли шамол сайёҳлик кемаларини ағдариб юборди. 10 киши ҳалок бўлди
21:01 / 01.05.2025