Спорт | 23:38 / 30.12.2018
20290
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» ўз футболчиларини Chevrolet Gentra автомобиллари билан тақдирлади

Фото: Tribuna.uz

30 декабрь, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2018 йилги чемпиони «Локомотив» клуби тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда футболчилар, мураббийлар ва клуб тизимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари ва мураббийлар штабига  Chevrolet Gentra автомобилининг калитлари топширилди.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид