Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилда гўшт нархи қайси вилоятда максимал даражада қимматлашгани маълум бўлди
2018 йилнинг декабрь ойи давомида гўшт ва парранда гўшти маҳсулотлари нархи ўртача 1,3%, йил мобайнида эса 21,2 %га қимматлашган.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, балиқ ва балиқ консервалари нархлари декабрь ойида 1,6%, йил давомида эса 30,4%га кўтарилган.
Ой давомида қўй ва суяксиз мол гўшти нархларининг юқори даражада қимматлашганлиги 2018 йилнинг июнь ойида қайд этилган бўлиб, ўсиш суръати мос равишда 6,4% ҳамда 6,0%ни ташкил этган. Умумий ҳисобда йил давомидаги нархлар ўзгариши қуйидаги кўринишга эга: суякли мол гўшти нархлари 26,9%, қўй гўшти 24,6%, суяксиз мол гўшти 14,9%га қимматлашди.
Маълумот учун: декабрь ойида мол гўшти (суяксиздан ташқари) Тошкент ва Хоразм вилоятларида сезиларли даражада қимматлашган (ой давомида 2,9% ва 1,4%).
Декабрь ойида қўй гўшти нархларининг бошқа ҳудудларга нисбатан юқори даражада қимматлашганлиги Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилган (ой давомида 2,6% ва 2,0%).
Суяксиз мол гўшти нархлари декабрь ойида ўтган ойдаги нархларга нисбатан ўзгаришсиз қолган.
2018 йил бошидан мол ва қўй гўшти нархларининг максимал даражада Сирдарё вилоятида (суякли мол гўшти 39,1%, қўй гўшти 34,4%, суяксиз мол гўшти 17,7%) қимматлашганлиги кузатилган. Суякли мол гўшти нархларнинг минимал даражада ошганлиги эса Қашқадарё вилоятида (19,2%), суяксиз мол гўшти Жиззах вилоятида (11,0%), қўй гўшти эса Андижон вилоятида (16,1%) рўйхатга олинган.
Паррандачилик маҳсулотлари нархлари август ойидан бошлаб барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлди. Жумладан, август-декабрь ойлари давомида тухум нархлари 32,1%, парранда гўшти (сонлардан ташқари) 20,6%, товуқ болдири ва сон қисмлари 12,7%га ўсди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йилда истеъмол секторидаги инфляция даражаси маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025