Ўзбекистон | 18:09 / 02.01.2019
9092
1 дақиқада ўқилади

Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроқўми директорига айланди

Фото: Avesta.Tj

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан, 2019 йил 1 январдан бошлаб Тожикистон Республикаси вакили Жумахон Ғиёсов Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ҳисобланади.

ТИВ хабарига кўра, 2017-2018 йилларда у ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори ўринбосари бўлиб ишлаган, ундан аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ва Диний ишлар қўмитасида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

2016-2018 йилларда Россия Федерацияси вакили Евгений Сисоев ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Владимир Норов ШҲТ бош котиби лавозимини бажаришга киришганди.

Мавзуга оид