Покистондаги FETO мактаблари Туркия ихтиёрига топширилди
Покистонда Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига (FETO) тегишли бўлган мактаблар Туркия Маърифат жамғармаси (TMV) ихтиёрига топширилди. Бу ҳақда TMV хабар бермоқда.
Покистон Олий суди қарорига мувофиқ, Pak-Turk таълим жамғармаси мактаблари TMV’га топширилди.
2018 йил 28 декабрда Покистон Олий суди Ички ишлар вазирлигига Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш тўғрисида мажбурият юклади. Шунингдек, Покистон Олий суди Гулен тарафдорларининг мамлакатдаги мактабларини Туркия Маърифат жамғармаси ихтиёрига ўтказиш ҳақида қарор чиқарди.
Туркия Қуролли кучларининг Гулен ташкилоти аъзолари бўлган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар тунда мамлакатдаги ҳокимиятни қўлга олишга уриниб кўрди. Бу ҳолат мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, оддий фуқаролар ҳаракати туфайли қатъий бартараф этилди. 251 киши ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Гуленнинг жияни етти ярим йилга қамалганди.
Мавзуга оид
19:04 / 26.11.2024
Покистонда минглаб намойишчилар собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилмоқда
13:27 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги парвозлар географияси кенгайтирилади
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024