Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Redmi смартфонлари алоҳида брендга айлантирилади
Хитойнинг Xiaomi компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи Redmi смартфонлар линейкаси алоҳида брендга айлантирилади, дея хабар беради GizmoChina.
Xiaomi бош директори Лэй Цзюннинг изоҳ беришича, ишлаб чиқарилаётган смартфонлар икки брендга ажратилади, улар сотувларга ёндашув жиҳатидан фарқланадиган бўлади. Mi бренди остида юқори сифатли премиум-тоифа қурилмалар ишланса, Redmi бренди остида — бюджет гаджетлар ишлаб чиқарилади.
Янги бренднинг йўлга қўйилиши Хитойда 10 январга мўлжалланган, шу куни 48 мегапиксель камерали биринчи смартфон намойиш этилади.
Манбада таъкидланишича, Xiaomi'нинг янги стратегияси илгари Huawei компанияси қўллаган стратегияга яқин. Huawei юқори сифатли телефонларни ишлаб чиқаришга диққатни қаратган бўлса, унинг шўъба бренди ҳисобланган Honor бюджет қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
16:47 / 19.03.2025