Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккита ноёб Lada спорткари сотувга қўйилди
“Авито” савдо майдончасида иккита ноёб Lada Revolution прототиплари сотилиши ҳақидаги эълон жойлаштирилди.
Иккала автомобил ҳам 2006 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 1,6 литрли ва 165 от кучига эга ВАЗ-21086-29 двигатели ҳамда 6 поғонали секвентал узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Машиналардан бири сариқ, иккинчиси қизил рангда ва нархи 1,5 млн рублни ташкил қилади.
Ҳайдовчига машинанинг усти очиқлиги ва оғирлиги бор-йўғи 670 кгни ташкил қилишидан ташқари, қўшимча опциялар таклиф қилинмайди.
Сотувчи маълумотларига кўра, автомобиллар пачақланмаган ва бўялмаган, аввал фақат бир киши томонидан минилган ва пойгаларда иштирок этишга тайёр ҳолатда.
Мавзуга оид
07:41 / 18.07.2024
Тошкентда Lada Largus ёниб кетди
15:41 / 11.05.2023
“Иккитаси бирда”: Bentley’дан Porsche’гача — йўлтанламас спорткарлар (фотожамланма)
17:01 / 11.02.2022
«АвтоВАЗ» Lada Granta моделини ишлаб чиқаришни тўхтатади
13:33 / 21.06.2021