Ўзбекистон | 22:29 / 07.01.2019
15930
1 дақиқада ўқилади

«Илк қадам»: Ота-оналар ва МТМ тарбиячилари учун биринчи медиалойиҳа амалга оширилмоқда

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) ташаббуси остида ота-оналар ҳамда тарбиячиларга ёрдам тариқасида «Илк қадам» номли биринчи медиалойиҳа амалга оширилди. У 7 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиши, тарбияси ва психологиясига оид маълумотларни ўз ичига олади. Барча мақолалар экспертлар маслаҳатлари билан бирга тақдим қилинган, дейилади МТВ матбуот хизматида.

«Илк қадам» журнали икки - ўзбек ва рус тилларида, ягона бирлаштирилган версияда нашрдан чиқмоқда. Унинг адади - 20 минг нусха.

Журналнинг илк сонида таниқли бокс юлдузи Константин Цзю, Мактабгача таълим вазирлиги раҳбари Агриппина Шин ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан интервьюларни ўқиш мумкин.

«Илк қадам» боланинг эрта ривожланиш босқичидаги барча жиҳатлар, мактабгача таълимнинг янги усуллари ва соҳанинг ҳуқуқий ислоҳотлари ҳақидаги маълумотлар тарғиботи учун ўзига хос воситадир.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид