Ўзбекистон | 20:20 / 07.01.2019
9212
2 дақиқада ўқилади

Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг 12 та штат бирлиги Судьялар олий мактабига ўтказилади.  

Олий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суди зиммасига Олий мактабни ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашиш юкланди. 

Олий мактаб Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда жойлаштирилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид