Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Фаластинни енга олмади. B гуруҳида Иордания пешқадам
Бирлашган Араб Амирликларида бошланган футбол бўйича XXVII Осиё кубогининг «B» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувида ҳисоб очилмади.
Бу дуранг натижа туфайли биринчи турда Австралияни сенсацион равишда мағлубиятга учратган Иордания гуруҳ етакчисига айланди.
Кейинги турда, 11 январь куни Австралия Фаластин билан, Сурия эса Иордания билан ўйнайди.
Осиё Кубоги
B гуруҳи, 1-тур
6 январь
Сурия – Фаластин 0:0 (0:0, 0:0)
Сурия – Иброҳим Алма, Жиҳод Ал-Баур, Муаяд Ал-Ажан (с), Аҳмад Ас-Солиҳ, Тамир Ҳож Муҳаммад (Ашкар, 81), Фаҳад Юсуф, Муҳд Зоҳир Ал-Мидоний (Усмон, 73), Абдулмалик Ал-Анизон, Усома Умарий (Халфа, 41), Умар Ас-Сома, Умар Харбин.
Фаластин – Рами Ҳамада, Мусаб Ал-Баттат, Абдуллатиф Ал-Баҳдорий (с), Абдуллоҳ Жобир, Сами Маръаба, Муҳаммад Солиҳ, Жонатан Кантиллана (Шабан, 76), Тамир Сайём, Пабло Тамбуррини (Норамбуэна, 64), Муҳаммад Дарвиш, Пинто (Вади, 82).
Огоҳлантиришлар: Жонатан Кантиллана (5), Муҳаммад Солиҳ (43), Мусаб Ал-Баттат (59), Тамир Ҳож Муҳаммад (75), Ашкар (90).
Четлатиш: Муҳаммад Солиҳ (69).
