Ўзбекистон | 19:16 / 08.01.2019
11746
1 дақиқада ўқилади

“Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор ўз кучини йўқотди

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг “Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2008 йил 5 майдаги 49 ва 34-сон “Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ўз кучини йўқотди.

Маълум қилинишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва “Хоразм шакар” АЖ билан келишилган.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид