Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия полицияси 16 мамлакат элчихонасига жўнатилган шубҳали жўнатмалар бўйича суриштирув бошлади
Австралия федерал полицияси Мельбурн ва Канберрадаги 16 мамлакат элчихона ва ваколатхоналарига ўта хавфли оқ кукун солинган жўнатмалар жўнатилганлигини тасдиқлади. Буюк Британия, Германия, Греция, Миср, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Испания, Янги Зеландия, Покистон,АҚШ, Туркия, Франция, Швейцария, Хорватия ва Жанубий Корея элчихоналарида суриштирув ишлари ўтказилди. Бу ҳақда ABC телерадиокорпорацияси хабар берди.
"Бугун бир нечта консуллик муассасалари шубҳали жўнатмалар олган. Биз буни дипломатик ваколатхоналарга қаратилган ҳаракат деб ҳисоблаймиз, у фуқаролар ҳаётига хавф солмайди", дейилади Виктория штати полицияси баёнотида.
Виктория штати федерал полицияси ва полицияси шубҳали жўнатмалар қабул қилган барча дипломатик миссияларда текширув ишлари ўтказган. Жўнатмалардан жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025