Ўзбекистон | 17:33 / 09.01.2019
37621
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги 4098-сонли қарорига асосан Ғолиб Облақулович Холжигитов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг директори – Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ғолиб Холжигитов 1979 йилда туғилган, маълумоти олий, молиячи, иқтисодчи. 2001 йилда Шимолий Аризона Университети (АҚШ), 2004 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети ва 2012 йилда Гарвард Университетларини (АҚШ) тамомлаган.

Молия вазирлигида иш фаолиятини 2001 йилда бошлаган. 2004-2011 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш эксперт гуруҳи раҳбари, Марказ директори вазифасини бажарувчи ва Марказ директори. 2016-2018 йилларда «UBS Global Wealth Management» корпорациясининг хусусий капитал ва молиявий технологияларни бошқариш масаласида автоматлаштириш ва роботлаштириш хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ).

2018 йилдан ҳозирги кунгача Ғолиб Холжигитов «Bank of America Merril Lynch» корпорациясининг молиявий технологиялар масалалари бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид