Жаҳон | 15:12 / 10.01.2019
13195
1 дақиқада ўқилади

Марказий Африкада Россия ҳарбий базаси жойлаштирилиши мумкин

Фото: AFP 2018 / Fred Dufour

Марказий Африка Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим МАР ҳудудида Россия ҳарбий базасини яратиш имкониятини назарда тутади. Бу ҳақда МАР мудофаа вазири Мари Ноэль Койяра РИА Новости’га берган интервьюсида маълум қилди.

МАР Мудофаа вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, россиялик ҳарбий йўриқчилар ишлаётган Беренгодаги марказ «одамлар фикрида бошқача тасаввур пайдо қилаётган бўлса ҳам», Россия базаси ҳисобланмайди.

Август ойида Россия ва МАР ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.

Ундан бир неча ҳафта олдин МАРда россиялик журналистлар Орхан Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко ўлдирилганди. Улар МАРда ишлаши тахмин қилинувчи «Вагнер» гуруҳидан бўлган ёлланма шахслар тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олиш мақсадида республикага келишган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид