Спорт | 23:59 / 10.01.2019
32944
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубогида мураббийларнинг иккинчи истеъфоси юз берди

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге истеъфога чиқарилди, деб хабар беради The Asian Game.

Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Иорданияга қарши баҳсдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, сурияликлар немис мутахассиси билан хайрлашишди. Дастлабки турда Сурия терма жамоаси Фаластин билан 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этган эди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Австралияга қарши ўйинга Сурия терма жамоасини Штанге ёрдамчиси Айман Ҳаким тайёрлайди. Кейинги босқичга чиқиш учун сурияликларга фақат ғалаба керак.

Аввалроқ, Таиланд терма жамоаси биринчи турда Ҳиндистон терма жамоасидан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан (1:4) кейин бош мураббий Милован Раевацни истеъфога чиқарган эди.

Мавзуга оид