Жаҳон | 23:45 / 10.01.2019
7174
1 дақиқада ўқилади

Парагвай Венесуэла билан дипломатик алоқаларни узди

Парагвай президенти Марио Бенитес қўшни Венесуэла билан дипломатик алоқалар узилишини эълон қилди.  

Бу қарор Венесуэла президенти Николас Мадуронинг иккинчи президентлик муддатига инаугурацияси билан боғланган. 

Парагвай Венесуэлада ўтган президент сайловларини ноқонуний деб тан олган ва шу сабабли дипломатик алоқаларни узиш, Парагвайнинг Венесуэладаги элчихонасини ёпиш ва Каракасдаги дипломатларни ортга қайтаришга қарор қилган.

Шунингдек, венесуэлалик дипломатларга Парагвайни тарк этиш талаби қўйилган.

Шу билан бирга Парагвай раҳбарияти ўз юртини инқироз сабабли тарк этган венесуэлаликларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини айтган.

10 январда Мадуронинг иккинчи 6 йиллик муддатга инаугурацияси маросими бўлиб ўтди. 

Мавзуга оид