Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп демократлар билан учрашувни биргина саволдан кейин тарк этди
АҚШ президенти Дональд Трамп демократларнинг конгрессдаги етакчилари Чак Шумер ва Нэнси Пелоси билан учрашувни ягона саволга жавоб берганидан кейин тарк этди. Трамп бу ҳақда твиттерда маълум қилди.
Трампнинг айтишича, у демократлардан агар шатдаунни тўхтатса, улар Мексика билан чегара бўйлаб девор қурилишини ўз ичига олувчи чегара хавфсизлиги режасини маъқуллашлари ёки йўқлиги ҳақида сўраган. Шумер ва Пелоси рад жавобини беришган.
“Мен уларга: “хайр”. Унда фойдаси йўқ”, деб айтдим”, деб ёзган Трамп.
АҚШ ҳукумати ишининг вақтинчалик тўхтатилиши, яъни шатдаун 22 декабрдан давом этмоқда. У конгрессда чегарада девор қурилишига маблағ ажратилиши борасидаги келишмовчилик сабабли юзага келган.
Мавзуга оид
01:14 / 07.03.2025
Туркия Греция билан чегарада биринчи марта девор қуради
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
11:30 / 23.09.2024
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
09:02 / 09.03.2024