Спорт | 17:50 / 11.01.2019
11772
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги. Австралия йирик ҳисобда Фаластинни мағлуб этди

Фото: Twitter / @afcasiancup

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

В гуруҳида Австралия ва Фаластин терма жамоалари беллашди. Ўйин «соккеруз»нинг катта устунлиги остида ўтиб, йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Бу натижадан сўнг, Австралия 3 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 2 тур якунларига кўра, Иордания терма жамоаси муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилган, Сурия ва Фаластин 1 очко билан учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Австралия – Фаластин 3:0
Голлар
: Макларен (18), Мабил (20), Гианну (90)
Голлар: 0:1 – 18 Макларен, 0:2 – 20 Мабил, 0:3 – 90 Янну.
Фаластин – Хамади, Норамбуэна, Бадари, Джабер, Аль-Баттат, Кантильяна (Дабаг, 57), Дарвиш, Аль-Бадави (Бассим, 71), Шабан, Сейям, Вади (Салем, 77).
Австралия – Райан, Сэйнсбери, Дегенек, Бехич, Миллиган, Рогич (Луонго, 75), Грант, Икономидис, Ирвайн, Мабил (Круз, 87), Макларен (Янну, 82).
Огоҳлантиришлар: Кантильяна (35), Рогич (56), Сэйнсбери (83).

 

Мавзуга оид