Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида тез орада янги назорат-ўтказиш пунктлари иш бошлайди
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши тўғрисидаги келишувга ўтган йилнинг август ойида Имомали Раҳмоннинг давлат ташрифи ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар давомида эришилганди, деб хабар бермоқда Азия-Плюс агентлиги.
Яқин вақт ичида Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти иш бошлайди - «Боботоғ».
«Боботоғ» назорат-ўтказиш пункти халқаро мақомга эга бўлмайди, ундан икки мамлакат фуқаролари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига тегишли транспорт воситалари ўтказилади, дея таъкидлайди нашр.
Янги назорат-ўтказиш пункти кундузги вақтда ишлайди.
Шунингдек, қайд этилишича, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара идоралари икки давлат чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктларини очиш бўйича масалани ўрганиб чиқмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилда икки давлат чегарасида 3тадан 15 тагача янги назорат-ўтказиш пункти очилиши мумкин.
Янги назорат-ўтказиш пунктлари Тожикистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари аҳолиси ўртасидаги алоқаларни янада барқарор ривожлантиришга хизмат қилади, давлатлар чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктларида навбатлар оқимини камайтиради.
2002 йилда имзоланган ҳукуматлараро битимга мувофиқ, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 16та назорат-ўтказиш пункти ташкил этилган, шу жумладан, 9таси халқаро мақомга эга.
Кўплаб назорат-ўтказиш пунктлари 2000-йиллар ўрталарида икки томонлама муносабатларнинг кескинлашиши ортидан билан ёпилган ва ўтган йилнинг бошига қадар фақат иккита назорат-ўтказиш пункти тўлақонли фаолият юритган: бири Турсунзода-Сариосиё йўналиши бўйича, иккинчиси эса Бўстон-Бекобод йўналишида.
Ўтган йил март ойида Душанбега Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи олдидан 16та назорат-ўтказиш пункти тўлиқ ишга тушди.
Мавзуга оид
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025