Фан-техника | 00:17 / 11.01.2019
28544
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S10 тақдимоти санаси маълум қилинди 

Samsung компанияси янги смартфони – Galaxy S10’нинг тақдимоти санасини эълон қилди. Жорий йилда ўрнатилган анъана ва мутахассислар тахминига зид равишда, қурилманинг тақдимоти Барселонада ўтувчи Mobile World Congress кўргазмаси олдидан бўлиб ўтади. Қурилма 20 февралда Сан-Францискода ўтадиган Samsung Unpacked тадбирида тақдим қилинади.

Аввалроқ янги смартфон экранининг диагонали 6,1 дюймни ташқил қилиши, қурилма қўш камера ва Snapdragon 855 процессори билан жиҳозланиши маълум қилинган.

 

Мавзуга оид