Жаҳон | 11:24 / 12.01.2019
9997
1 дақиқада ўқилади
МРБ собиқ раҳбари АҚШ давлат котиби Помпеога танбеҳ берди
МРБ собиқ раҳбари Жон Бреннан АҚШ давлат котиби Майк Помпеони танқид қилди, бунга унинг Қоҳирада қилган маърузасида собиқ президент Барак Обама ҳақидаги салбий сўзлари сабаб бўлди. Бу ҳақда MediaIte хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, Помпео Обаманинг терроризмга бўлган муносабати, шунингдек, унинг ташқи сиёсати ҳақида салбий фикрларни билдирган.
«Менинг ўйлашимча, Майк Помпео Қоҳирада айтган гапларидан уялиши керак. У мусулмонлар дунёси олдида собиқ президентни ҳақорат қилди», - дея маълум қилган Бреннан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео Украинада мустақил черков ташкил этилганини «тарихий ютуқ» деб атаганди.
Мавзуга оид
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
13:51 / 15.11.2023
АҚШ собиқ давлат котиби Помпео «Киевстар» бошқарувида иш бошлайди
22:50 / 12.01.2021
Помпео Эронни "Ал-Қоида" билан ҳамкорликда айблади
23:56 / 16.12.2020