Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: ФТБ Трампнинг Россия билан алоқасини махфий равишда текшира бошлади
Федерал тергов бюроси (ФТБ) АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия билан 2017 йилдаги алоқаларини махфий тарзда текшира бошлади. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бу ФТБ директори Жеймс Коми ишдан бўшатилгандан кейин содир бўлди, ушбу ҳолат разведка органида жиддий ташвиш уйғотди.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп бўйича шубҳа 2016 йилда, унинг президентлик кампанияси вақтида пайдо бўлган. Бироқ, ўшанда ФТБ суриштирувни кечиктиришга қарор қилди, сабаби бундай кўламдаги текшириш билан қандай ишлаш кераклиги номаълум эди. Комининг ишдан бўшатилиши суриштирувга туртки берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг собиқ адвокати АҚШ президентига ишонмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025