Спорт | 08:10 / 13.01.2019
13380
5 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» ва «Челси» ўз ўйинларида ғалаба қозонди. АПЛ турнир жадвалидаги ҳолат

Англия Премьер-лигасининг 22-турида «Брайтон энд Ҳоув Альбион» — «Ливерпуль»ни қабул қилди. «Фалмер – Зе Амекс» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Фақат 50-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ўзи пенальти ишлаб, ўзи уни аниқ ижро этди. Бу унинг Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги 14-голи бўлди. Мисрлик футболчининг голи учрашувда ягоналигини сақлаб қолди.

«Ливерпуль» бу ғалаба эвазига турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб (57 очко), иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни 7тага етказди. «Брайтон» 26 очко билан 13-ўринда қолди.

Бу турда «Челси» «Ньюкасл Юнайтед»ни қабул қилди. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол «Челси» ҳужумчиси Педро Родригес томонидан 9-дақиқадаёқ урилди. Танаффус арафасида «Ньюкасл» ҳимоячиси Киран Кларк ҳисобни тенглаштирди. Лондонликлар ҳужумчиси Виллиан иккинчи бўлим бошида ғалаба голини урди.

Бу «кўклар» учун Англия чемпионатида кейинги 4 учрашувдаги илк ғалаба бўлди. «Қарғалар» эса қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлишди.

«Челси» очколари сонини 47тага етказган ва турнир жадвалида 4-ўринда жойлашган, «Ньюкасл» 18 очкоси билан — 18-ўринда бормоқда.

Кейинги турда Маурицио Сарри жамоаси сафарда «Арсенал»га қарши Лондон дербисида майдонга тушади, Рафаэл Бенитес шогирдлари «Кардифф Сити»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 19 январга белгиланган.

«Бёрнли» эса «Фулҳэм»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинда ҳисоб «Фулҳэм» ҳавбеки Андре Шюррле томонидан 2-дақиқадаёқ очилди. Лекин лондонликларнинг футболчилари икки марта ўз дарвозаларини ишғол этиб қўйишди, 20 ва 23-дақиқаларда Жо Брайан ва Денис Одои ўз жамоаси мухлисларини ранжитишди.

Тур доирасидаги бошқа ўйинларда «Саутҳемптон» сафарда «Лестер»дан устун келди (2:1), «Кристал Пэлас» ўз уйида «Уотфорд»га ютқазди (1:2), «Кардифф» ва «Ҳаддерсфилд» учрашувида ғолиб аниқланмади (0:0).

Англия премьер-лигаси
22-тур
Брайтон – Ливерпуль 0:1
(0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 50, пенальти Салоҳ.
Брайтон – Баттон, Монтойя, Даффи, Данк, Бонг, Марч (Кнокерт, 66), Гросс (Кайяль, 79), Стивенс, Проппер, Локадия, Мюррей (Андоне, 66).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Фабиньо, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум, Ҳендерсон, Шакири (Милнер, 72), Фирмино, Мане (Кейта, 90), Салоҳ (Ориги, 90).

Челси – Ньюкасл 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 9 Педро, 1:1 – 40 Кларк, 2:1 – 57 Виллиан.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо, Канте, Жоржиньо, Ковачич (Баркли, 63), Педро (Хадсон-Одои, 81), Азар (Жиру, 87), Виллиан.
Ньюкасл – Дубравка, Йедлин (Манкильо, 82), Лежен, Ласселс, Кларк, Ритчи, Перес (Мерфи, 82), Лонгстафф, Хэйден, Атсу, Рондон.
Огоҳлантиришлар: Ритчи (24), Жоржиньо (63).

Лестер – Саутҳемптон 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11, пенальти Уорд-Проуз, 0:2 – 45 Лонг, 1:2 – 58 Ндиди.
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Морган, Магуайр, Чилуэлл, Чоудури (Геззаль, 76), Менди (Барнс, 46), Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 46), Варди, Мэддисон.
Саутҳемптон – Маккарти, Беднарек, Стивенс, Вестергор, Валери, Ромеу, Уорд-Проуз, Таргетт, Редмонд (Галлахер, 90), Армстронг (Соареш, 57), Лонг (Слэттери, 76).
Огоҳлантиришлар: Мэддисон (20), Валери (34), Чилуэлл (35), Стивенс (54).
Четлатиш: Валери (45).

Кристал Пэлас – Уотфорд 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 38, автогол Кэткарт, 1:1 – 67 Кэткарт, 1:2 – 74 Клеверли.
Кристал Пэлас – Гуаита (Хеннесси, 45), Уан-Биссака, Томкинс, Сако, ван Анхолт, Куяте, Миливоевич, Макартур (Бентеке, 78), Таунсенд, Айю (Шлупп, 83), Заа.
Уотфорд – Фостер, Фемения, Мариаппа, Кэткарт, Холебас, Дукуре, Капу, Хьюз (Сема, 19; Клеверли, 68), Перейра (Мазина, 90), Деулофеу, Дини.
Огоҳлантиришлар: Фемения (61), Сема (65), Миливоевич (84), Перейра (90), Клеверли (90).

Бёрнли – Фулҳэм 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 2 Шюррле, 1:1 – 20, автогол Брайен, 2:1 – 23, автогол Одои.
Бёрнли – Хитон, Бардсли, Тарковски, Ми, Тэйлор, Хендрик, Вествуд, Корк, Макнил, Вуд (Воукс, 87), Барнс.
Фулҳэм – Рико, Одои, Ле Маршан, Рим, Кристи, Чемберс, Сери, Брайен (Кэрни, 61), Шюррле (Кебано, 77), Митрович, Сессеньон (Вьетто, 46).
Огоҳлантиришлар: Чемберс (34), Кристи (65), Тарковски (72).

Кардифф – Ҳаддерсфилд 0:0 (0:0, 0:0)
Кардифф – Этериж, Манга, Моррисон, Бамба, Беннетт, Гуннарссон, Мендес-Лэйнг (Хили, 73), Камараса (Роллс, 64), Артер, Хойлетт, Патерсон.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Хадерджонай, Йоргенсен, Шиндлер, Дурм, Хогг, Панчон, Биллинг, Качунга, Притчард (Мбенза, 73), Мунье (Депуатр, 87).
Огоҳлантиришлар: Шиндлер (10), Артер (33), Хойлетт (71), Беннетт (82).

Турнир жадвалидаги ҳолат

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид