Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан Ўзбекистонга: Курбулоқда тўхтаб қолган мингта юк машинаси
Туркиянинг жами мингта юк машинаси 26 кундан буён Курбулоқ шаҳарчасида Ўзбекистон томон йўлга чиқолмай турибди. Туркиялик ҳайдовчилар ўтган йилнинг 17 декабрида Туркиянинг Эрон Ислом Республикаси билан чегарадаги Курбулоқ божхона постига етиб келган. Божхона постида 500, пост автотураргоҳи яқинида 500та юк машинаси Ўзбекистонга ўтиш учун рухсатнома бланкаларини кутяпти.
Ihlas Haber Ajansi нашри хабарига кўра, транзит юк машиналари Ўзбекистон орқали Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга йўл олишни мўлжаллаган.
Қайд этиш керакки, транспорт ва логистика Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги аҳамиятли масалалардан саналади. 2017 йилнинг 25 – 26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида бу борада ҳам келишувлар олиб борилган. Музокаралар давомида икки давлат ҳудудидан ўтадиган халқаро транспорт йўлларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини ошириш мақсадида транзит тарифларини мақбуллаштириш ва преференциялар тақдим қилишга келишиб олинганди.

Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025