Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда «Боинг-707» қулади. У Бишкекдан парвоз қилган
«Боинг-707» самолёти Теҳрон яқинида қулади. Бу ҳақда Эроннинг ILNA агентлиги хабар тарқатди.
Ҳалокат Эрон пойтахти яқинидаги Сафадашт шаҳри ёнида содир бўлган. Самолёт қулаган жойда қуюқ тутун кузатилмоқда, у ерга тезкор хизматлар - вертолёт ва ўндан зиёд тез тиббий ёрдам машинаси йўл олган.
«Ишончимиз комилки, лайнер йўловчи самолёт бўлмаган», - дея маълум қилди фавқулодда вазиятлар бўйича агентлик вакили Мижитаб Холидий.
Нашр маълумотларига кўра, лайнер юк самолёти бўлган ва Бишкекдан Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига парвоз қилаётган эди. MEHR агентлиги хабарига кўра, у Kyrgizstan airlines авиакомпанияси томонидан фойдаланилган.
Бортда 16 нафар экипаж аъзоси бўлган. Учувчилар қутқарилди, экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланган, қолганларнинг тақдири номаълум. Ҳалокатга қўниш пайтида учувчининг ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Footage shows the site of cargo plane crash near #Iran's Fath Airport pic.twitter.com/D8m1bbg4qA
— Press TV (@PressTV) January 14, 2019
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
23:17 / 22.05.2025