Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Надаль матбуот анжуманида ухлаб қолган журналистни уйғотиб юборди
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Australian Open’даги беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ухлаб қолган журналистни уйғотиб юборди. Видео ESPN Tennis’нинг Instagram-аккаунтида пайдо бўлган.
Надаль саволга жавоб қайтариб, италиялик мухбир Убальдо Сканагатта ухлаб ётганини айтган. Надаль у томонга жиддий қараган ва шундай деган: «Бугун унчалик қизиқ эмас». Журналистни ҳамкасбларининг кулгиси уйғотиб юборди. «Бу жетлаг (организмнинг вақт минтақалари ўзгаришига табиий реакцияси - таҳр.)», - дея теннисчининг олдида ўзини оқлаган у. «Қўрқинчли эмас. Биламан, сиз сўзларни яхшироқ тушуниш учун кўзингизни юмиб олгансиз», - дея ҳазиллашган Надаль.
Australian Open’нинг биринчи доирасидаги учрашувда 32 ёшли Надаль австралиялик Жеймс Даквортни уч сетда таслим этди (6:4, 6:3, 7:5). Иккинчи доирада испаниялик яна бир австралиялик Мэттью Эбден билан учрашади. Баҳс 16 январь куни бўлиб ўтади.
Надаль - дунёнинг иккинчи ракеткаси. Испаниялик «Катта дубулға» сериясидаги турнирларда 17 марта ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ теннисчи Энди Маррей фаолиятини якунламоқчи экани, матбуот анжуманида у кўз ёшларини тия олмагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди
16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди
08:00 / 05.08.2024