Жаҳон | 22:38 / 14.01.2019
10769
2 дақиқада ўқилади

Польшанинг Гданьск шаҳри мэри концертдаги суиқасддан кейин вафот этди

Фото: REUTERS / Agencja Gazeta / Bartosz Banka

Польшанинг Гданьск шаҳри мэри Павел Адамович 13 январь куни концерт вақтидаги суиқасдан кейин шифохонада жон берди.

Пичоқ билан қуролланган эркак сиёсатчига хайрия концерти вақтида ҳужум қилган. Мэр бир нечта, жумладан юрак соҳасидан жароҳат олган.

Шифокорлар Адамовични воқеа жойида жонлантириб, сўнгра уни шифохонага етказишган. Шифокорлар мэрнинг ҳаёти учун 5 соат курашишганига қарамай, сиёсатчи вафот этган.

Босқинчи қўлга олинган, унинг қотилликни содир этиши сабаби расман маълум қилинмаган.

Тадбирда иштирок этган журналистларнинг айтишича, эркак ҳужум қилиши олдидан қонунга хилоф равишда қамоқ жазосига маҳкум қилинганини айтиб бақирган. Қотил Гданьскда яшайдиган 27 ёшли эркак бўлиб, у банкларни тунагани учун қамалиб чиққан. Бир неча ҳафта аввал у озодликка чиққан. Шаҳар прокуратурасида таъкидланишича, гумонланувчи ўз айбини тан олмаган. 

Мэрнинг ўлими сабабли Варшавада 3 кунлик, Польша бўйлаб эса бир кунлик мотам эълон қилинган. Мамлакат президенти Анжей Дуданинг маълум қилишича, мамлакат бўйлаб мотам Адамовичнинг дафни куни эълон қилинади. 

“Варшава мэри қарорига кўра, 15, 16 ва 17 январда уч кунлик мотам эълон қилинади”, дейилган хабарда.

Мавзуга оид