Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ
Анқаранинг Суриядаги учинчи операцияси Туркия тарихидаги энг катта кўламлиси бўлиши мумкин. Аввалги операциялар – “Фрот қалқони” ва “Зайтун шохи”да анча камроқ кучлар жалб қилинганди.
Агар Туркия ўйлаган режасини амалга оширса, унда Сурия чегарасини одатдаги 4-8 минг турк ҳарбийси ўрнига, 80 минг ҳарбий кесиб ўтади, деб ёзмоқда Yeni Safak нашри.
Воқеалар ривожининг эҳтимолий сценарийларидан бири 500 кмлик чегара чизиғида армияни жойлаштириш ва кейинроқ унинг Сурия ҳудудига 10 кмга кириб бориши бўлади. Бу Анқара душманларининг қочишга йўлак яратишга уринишларининг олдини олади.
Биринчи босқичда жангарилардан 30 минг квадрат километр майдонни тозалаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда эса қўшинлар яна 10 км ичкарига кириб боради.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия Сурияда курдларга қарши операцияни давом эттирса, уни хароб қилиш билан таҳдид қилганди. Шу билан бирга Трамп курдларни Анқарани кескин чоралар кўришга мажбур қилмасликка чақирган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025