Жаҳон | 22:31 / 15.01.2019
7238
1 дақиқада ўқилади

Кения пойтахтидаги меҳмонхона жангарилар ҳужумига учради, қурбонлар бор

Фото: FreeImages.com Content License

Кения пойтахти Найробидаги DusitD2 меҳмонхона-офис мажмуасига “Аш-Шабоб” гуруҳи жангарилари ҳужум уюштирди. Мажмуада меҳмонхона, банклар филиаллари ва офислар жойлашган.

Жангарилар меҳмонхонада иккита портлашни амалга ошириб, сўнгра отишма бошлаган. Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Ҳужум меҳмонхона олдида турган автомобилни масофадан портлатиш билан бошланган, сўнгра жангарилар мажмуа ичкарисига бостириб киришган.

Бундан ташқари, жангарилар бир неча кишини асирга олган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, жангарилар бронежилетларда бўлган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид