Осиё Кубоги. B гуруҳида охирги тур интригалари
Бугун, 15 январь куни Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида 3-тур учрашувлари давом этади.
B гуруҳида яна икки учрашув ўтказилади ва кейинги босқичнинг навбатдаги иштирокчилари маълум бўлади.
Биринчи турни сенсацион равишда Иорданияга мағлуб бўлиш билан бошлаган ва гуруҳ пешқадамлиги учун имкониятларини йўқотган Австралия бу турда Сурияга қарши баҳс олиб боради. Муддатидан аввал гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб бўлган Иордания эса Фаластинга қарши ўзи учун натижаси аҳамиятсиз ўйинни ўтказади.
Бугунги ўйинда Австралияни дуранг натижа ҳам қониқтириши мумкин, Сурияга эса кейинги босқичга чиқиш учун фақат ғалаба керак. Фаластинда ҳам кейинги босқич учун кичик бўлса-да имконият сақланиб қолган, бунинг учун Иорданияга қарши ўйинда ғалаба қозониш талаб этилади.
Икки ўйин ҳам бир вақтда, Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, қуйидаги жамоалар муддатидан олдин плей-оффга чиқди: БАА, Иордания, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Ироқ, Қатар, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Япония, Таиланд ва Баҳрайн.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
18:59 / 11.11.2024