Жаҳон | 07:59 / 16.01.2019
8480
2 дақиқада ўқилади

Британия парламенти Brexit бўйича келишувга қарши чиқди

Фото: AP

Британия парламенти қуйи палатаси Лондон ва Европа Иттифоқи томонидан Brexit бўйича тайёрланган келишувга қарши овоз берди.

Келишув учун 202 депутат овоз берган, 432 депутат эса қарши бўлган. 

Келишувдан ташқари овоз беришга Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг келгусидаги муносабатлари ҳақидаги ҳужжат қўйилганди.

Британия ОАВнинг таъкидлашича, бундай вазият Буюк Британия Европа Иттифоқидан келишув тузмасдан чиқишини ёки қайта референдум ўтказиши, ёхуд Европа Иттифоқи билан музокараларга қайтишини англатади. Шунингдек, навбатдан ташқари умумий сайловлар бўлиб ўтиши мумкин. 

Энди Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйда парламентга Brexit бўйича “Б режани” тақдим қилиш учун 3 кун бор.

Фото: Mark Duffy/AP

Мэй ўз битимини парламент орқали бир неча кундан кейин яна ўтказишга уриниши мумкин. Бу вақт ичида Мэй Европа Иттифоқидан ён босишлар олиши мумкин. Шунингдек, молиявий бозорларнинг муваффақиятсиз овоз беришга кескин муносабати депутатларни битим фойдасига овоз беришга мажбур қилиши мумкин.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши 29 мартга белгиланган.  

Мавзуга оид