Жаҳон | 01:42 / 16.01.2019
11007
2 дақиқада ўқилади

Ҳондурасдан АҚШга яна бир муҳожирлар карвони йўл олди

Ҳондурасдан АҚШ томон яна бир муҳожирлар карвони йўл олди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, карвондаги одамлар сони 700 кишидан 1000 кишигачани ташкил қилмоқда.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Сан-Педродан АҚШ томон биринчи карвон октябрь ўрталарида йўлга чиққанди. Унда дастлаб 2 минг киши бўлган. Кейин шундай карвонлар Сальвадор ва Гватемаладан ҳам йўлга чиққан. Барча уч карвон Мексика ва АҚШ чегарасигача боришга муваффақ бўлган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

“Ҳондурасдан янги катта карвон жанубий чегараларимиз томон йўл олаяпти. Нэнси (АҚШ конгресси қуйи палатаси спикери Нэнси Пелоси) ва Чакка (Демократик партиянинг сенатдаги етакчиси Чак Шумер) айтинг, карвон атрофида айланаётган дрон уларни тўхтата олмайди. Бунда фақатгина девор иш беради. Фақатгина девор ёки пўлат панжара давлатимизни хавфсизликда сақлайди. Сиёсий ўйинларни бас қилинг ва шатдаунни тўхтатинг”, деб ёзган АҚШ президенти Дональд Трамп.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Трамп ва Демократик партия ўртасида жанубий чегарада хавфсизлик чораларини молиялаштириш борасидаги келишмовчиликлар сабабли АҚШда 22 декабрдан бери бир қатор давлат идоралари қисқартирилган тартибда ишламоқда. Трамп шундай йўл билан Мексикада девор қурилишига эришмоқчи.

Мавзуга оид