Ўзбекистон | 12:05 / 16.01.2019
11552
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қонунчилик янги тушунча билан тўлдирилди: оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги 660–II-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

3-модда (Асосий тушунчалар):

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш – пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, худди шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш”;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилди:

“оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш – ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш”.

Мавзуга оид