Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик академик лицей ўқувчилари халқаро фан олимпиадасида 10та медални қўлга киритишди
Ўзбекистонлик академик лицей ўқувчилари математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиадада 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди.
2019 йил 10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтган мазкур олимпиадада дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчи қатнашди.
Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчилар эса кумуш медалга сазовор бўлишди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024