АҚШда дарёда ҳосил бўлган улкан муз диск кўплаб одамларни ўзига жалб қилмоқда
АҚШнинг Мэн штатидаги улкан муз диск диққатга сазовор объектга айланди. Бу ҳақда Portland Press Herald нашри маълум қилди.
Ойга ёки учар ликопчага ўхшаш муз диск яқиндагина Преспумскот дарёсида ҳосил бўлган. У ўз атрофида секин-аста айланиб, катталашиб борган ва натижада диққатни жалб қила бошлаган.
“Бу далалардаги айланаларга ўхшайди”, деб айтган Дуг Бертлсман. Унинг офиси диск ҳосил бўлган дарёга қараган 4-қаватли бинода жойлашган. Унинг айтишича, дискнинг тахминий диаметри 100 метрга яқинни ташкил қилади.
Дарё ёнида офис биноси бор бўлган Роб Митчелл диск ҳақида Уэстбрук шаҳри раҳбариятини хабардор қилган. Унинг таъкидлашича, муз диск устида ўрдаклар ўтириб, у билан бирга айланган.
Митчеллнинг маълум қилишича, муз диск Уэстбрук аҳолиси ва маҳаллий полиция 2016 йил июнда катта илонни пайқаган жойда ҳосил бўлган. Унинг таъкидлашича, диск оқим бўйича пастга ёки юқорига ҳаракатланмай, бир жойда ўз ўқи атрофида айланмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024