Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ: “Ички ишлар бўлимлари раҳбарлари депутатлар томонидан тасдиқланади, ходимлар янги форма билан таъминланади”
Яқин ойлар ичида ички ишлар тизими ходимлари учун янги формалар жамоатчиликка тақдим этилади. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев маълум қилди.
“Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим. Аммо энг муҳими форма эмас, форма ичидаги инсон – яъни ички ишлар ходимнинг малакаси, ишга муносабати, виждонлилиги. Ҳозир янги форма масаласи атрофлича кўриб чиқиляпти, тез орада тақдим қиламиз”, – деди Рустам Жўраев махсус брифингда.
Тадбирда Р. Жўраев ички ишлар бўлимларига янги ходимларни ишга олиш масаласига ҳам эътибор қаратди.
“Олдинлари ишга кириш учун топширилган ҳужжатлар 6-7 ой, баъзан йиллаб ётаверган. Ҳозир узоғи билан 40 кунда қабул қилиш-қилмаслигимиз ҳақида аниқ жавоб беряпмиз. Ишга қабул қилиш тизимини мутлақо алоҳида қилдик, махсус бинога кўчирдик. Шунингдек Тошкент шаҳрида туман ИИБ раҳбарлари депутатлар томонидан тасдиқланиши жорий қилинади”, - дейди ИИББ бошлиғи.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
15:26 / 14.09.2024
“Дарсга киритмаслик билан қўрқитишяпти” — ТДПУ ягона формани жорий этмоқчи
19:18 / 22.06.2024
Олий таълим вазири ОТМлардаги форма масаласига муносабат билдирди
15:59 / 31.10.2022