Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда жип билан амалга оширилган теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Колумбия пойтахти Боготадаги кадетлар мактабида содир этилган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 87 киши яраланди. Бу ҳақда Heraldo нашри хабар берди.
Портловчи моддалар билан тўлдирилган жип 17 январда мактаб олдидаги хавфсизлик постини ёриб ўтиб, мактаб ҳудудига кириб портлаган. Колумбия мутасадди идоралари машинани 56 ёшли Хосе Альдемар Рохас бошқарганини ўрнатишган. У ўлган, унинг бу ҳаракатларига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Ҳозирча 4 жасаднинг шахси ўрнатилган.
Tiempo порталининг таъкидлашича, террорчининг Колумбия инқилобий қуролли кучлари ва Миллий озодлик армияси исёнчи гуруҳларига алоқадор бўлиши мумкинлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди
00:05 / 18.04.2025
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
18:07 / 19.03.2025